Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида 27,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, Самарқандда бир кунлик эмлаш кўрсаткичи 50 минг дозадан ошди, дея хабар бермоқда ССВ.
Маълум қилинишича, 6 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 298 831 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 177 180 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 73 150 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 48 501 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 27 845 532 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 14 450 493 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 8 892 490 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 4 502 549 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Самарқанд вилояти (52 901 доза),
- Тошкент шаҳри (41 641 доза),
- Фарғона вилояти (28 125 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирлган қатламга нисбатан 67,4 фоизни ташкил қилмоқда.






