АсосийJamiyat

Сурхондарёда террористларни молиявий қўллаб-қувватловчилар гуруҳи аниқланди

'Сурхондарёда террористларни молиявий қўллаб-қувватловчилар гуруҳи аниқланди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятнинг Термиз шаҳри ва Термиз туманларида яшовчи бир гуруҳ халқаро террористик гуруҳлар фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қўлга олинган шахсларнинг хонадонларида ўтказилган тинтув жараёнида хотирасида экстремистик ва террористик мазмундаги материаллар бўлган 56 та телефон аппаратлари, 8 та хотира қурилмаси, 3 дона диний адабиётлар ва 2 дона банк карталари далилий ашё сифатида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ушбу шахсларнинг аксарияти Термиз шаҳридаги бозорлардан бирида савдо фаолияти билан шуғулланиб келиб, “Telegram” мессенжерида алоҳида гуруҳ ташкил қилган ҳолда, унда террористик гуруҳлар ғояларини тарғиб қилиб, ўзларининг Туркия, Сурия ва Миср Араб Республикасидаги ғоядошларини молиявий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида пластик карта ташкил қилиб, йиғилган пул маблағларини, кўрсатилган ҳудудларга юбориш билан шуғулланиб келишган.

Шу ўринда қўлга олинган шахслар орасида келгусида Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирганлари ҳам мавжудлиги аниқланган.
Ҳозирда қўлга олинган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар