Чанг бўронида автомобилни бошқаришда ҳайдовчиларга ҳушёр, сезгак бўлиш қатъий тавсия этилмоқди. Чунки кучли шамол эсиши натижасида кўтарилган чангдан йўл кўриниши чекланиши ва ҳаттоки, йўлни умуман кўролмасликка олиб келиши мумкин.
Шунингдек,
- Чангда ҳаракатланаётганда автомобилингиз фаралари ёниқлигига ишонч ҳосил қилинг;
- Йўл қатнов қисмида тўхтаманг, хавфсиз жой изланг;
- Автомобиллар орасида хавфсиз масофани сақланг;
- Тўхтаганингизда габарит чироқларни ёқинг;
- Хавфсизлик камарини ўтказган ҳолда, автомобилда қолинг ва чанг бўрони ўтишини кутинг;
- Ҳайдовчининг ҳушёрлиги ва хавфсиз ҳайдаш қобилияти ҳали ҳануз бахсиз ҳодисаларни олдини олиш учун асосий омил ҳисобланади.






