АсосийJamiyat

"Uzbekistan Airways" кекса йўловчилар авиачипталарига 25 фоиз чегирма эълон қилди

'"Uzbekistan Airways" кекса йўловчилар авиачипталарига 25 фоиз чегирма  эълон қилди'ning rasmi

Туризим ва спорт ишлари вазирилиги томонидан ноябр ойи “Кекса ёшдагилар учун саёҳат ойлиги” деб эълон қилинганган эди. 

Шу муносабати билан "Uzbekistan Airways" АЖ 2021-йилнинг 1-ноябридан бошлаб 30-ноябрига қадар амалга ошириладиган барча ички авиақатновлари учун иқтисод ва бизнес класс авиачипталарининг амалдаги нархига 25 фоизли махсус чегирмаларни киритмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бундай чегирма 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан ошган аёллар учун амал қилади. Авиачипта харид қилиб олаётган вақтда албатта паспорт бўлиши лозим.  

 

    Бошқа янгиликлар