АсосийSport

Бугун Сербияда ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финалида спортчимиз олтин медаль учун беллашади

'Бугун Сербияда ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финалида  спортчимиз олтин медаль учун беллашади'ning rasmi

Бугун Сербияда ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувларида ёш иқтидорли боксчимиз Абдумалик Халаков олтин медаль учун рингга кўтарилади. бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

- 60 кг вазн тоифасида кечадиган бўлажак баҳсда ҳамюртимизга франциялик тажрибали Сафьян Умиа рақиблик қилади. Таъкидланишича Умиа "Гамбург-2017" жаҳон чемпионати ғолиби, "Рио-2016" Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби ҳисобланади. Ўз навбатида, Халаковни "Буэнос-Айрес-2018" ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони, Осиё чемпионати совриндори ва бошқа бир қатор нуфузли халқаро мусобақалар ғолиби бўлган.

Ҳар икки боксчи юқори техникага эга бўлиб, улар иштирокидаги жанг мусобақанинг энг қизиқарли финали бўлиши кутилмоқда. 

Халаков ва Умиа тўқнашуви Тошкент вақти билан 22:00 да бошланадиган блокнинг учинчи жангидан ўрин олган.

    Бошқа янгиликлар