АсосийJamiyat

Андижонда 2 млрд сўмдан зиёд бўлган “Мато” операцияси фош этилди

'Андижонда 2 млрд сўмдан зиёд бўлган “Мато” операцияси фош этилди'ning rasmi

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Андижон” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда божхона постига вилоятда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият номига хорижий мамлакатдан олиб келинган товарлар божхона кўригидан ўтказилган.

Божхона кўриги натижасида, дастлаб божхона ходимларига тақдим этилган ҳужжатларга кўра, бир хил ипдан тўқилган, бўялган матолар деб кўрсатилган бўлсада, аслида турли хил иплардан тўқилиб, нақш берилган  матолар эканлиги маълум бўлган.

Ўтказилган тадбир натижасида, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинган умумий қиймати 2 276 100 000 сўмлик, жами 817 дона рулондан иборат мазкур матолар вақтинча сақловга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар