Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистоннинг айрим жойларида чангли бўрон кузатилди.
Чангли ғубор аввал Сирдарёда бошланган бўлса, кейин бошқа ҳудудларда ҳам акс эта бошлади.
Тошкент кўчаларида ҳам шундан ҳолат бўлаётгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
"Ўзгидромет" кузатилган бу чангли ғубор бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудига Уралдан совуқ ҳаво оқимлари кириб келган Совуқ фронт зонасида шамолнинг 12-15 м/с гача, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 20-25 м/с гача кучайиши кузатилган.
Шамол кучайишининг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилган ва республиканинг бир қатор туманларида кўринувчанлик 500-1000 м гача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқарган.
Атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган миқдорлардан 5 баробарга ошган.
Эслатиб ўтамиз, бу чангли ғубор бугун ҳам кузатилиши кутилмоқда.






