Қозоғистон Республикасида “Қалқон-2021” ўзбек-қозоқ ўқувлари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги маълум қилмоқда.
Жамбул вилоятининг “Гвардейский” ўқув маркази ҳамда “Матибулоқ” дала ўқув майдонида ўтказилиши режалаштирилган машғулотларнинг очилиш маросими бўлиб ўтган. Шундан сўнг иштирокчиларга қурол-аслаҳалар бириктирилиб, барча ҳарбий хизматчилар ҳудуддаги шарт-шароитлар билан таништирилди.
Таъкидлаш керакки, “Қалқон-2021” ўзбек-қозоқ ўқувлари дастлаб 2019-йили юртимизда ўтказилиб, ҳарбий ҳамкорликка мустаҳкам асос қўйилган.
Бошқарув органлари жипслигини таъминлаш, бўлинмаларнинг гуруҳ таркибида ва шахсий билим, кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қиладиган ўқув машғулотлари ҳафта охирига қадар давом этади.






