16 октябрь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Д.Зулайҳо шаҳар ИИБга фирибгарлик иши юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Фуқаро ўз аризасида 17 август куни таниши Сариосиё туманида яшовчи, А.Алиёр, унга “Термиз шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлардан уй-жой олиб беришини” ваъда қилиб, шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласи ҳудудида ундан 1.700 АҚШ доллари ва 5.500.000 сўм пулини олганини билдирган.
Аризага кўра, фуқаро А.Алиёр берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
16 октябрь куни А.Алиёрга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






