Ноябрь ойининг илк кунида COVID'дан касалланишлар сони яна пасайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг маълум қилишича, 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 186521 (+277) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 13 нафари Андижон вилоятида,
- 8 нафари Бухоро вилоятида,
- 10 нафари Жиззах вилоятида,
- 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 1 нафари Навоий вилоятида,
- 9 нафари Наманган вилоятида,
- 25 нафари Самарқанд вилоятида,
- 12 нафари Сирдарё вилоятида,
- 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 20 нафари Фарғона вилоятида,
- 10 нафари Хоразм вилоятида,
- 62 нафари Тошкент вилоятида,
- 98 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1327 нафарни ташкил қилди.
ССВ Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни ва бу орқали бошқаларнинг саломатлигини асрашни сўрамоқда.






