АсосийDunyo

АҚШдаги савдо марказларидан бирида отишма содир бўлди. Қурбонлар бор...

'АҚШдаги савдо марказларидан бирида отишма содир бўлди. Қурбонлар бор...'ning rasmi

АҚШнинг Айдахо штати Боисе шаҳридаги савдо марказида юз берган отишмада камида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат маҳаллий полиция бўлимига таяниб ТАСС хабар берди .

"Айни пайтда бизда камида олти киши жароҳатлангани ҳақида маълумотлар бор”, дейди полиция вакили шунингдек улар орасида бир нафар ҳуқуқ тартибот ходими ҳам борлигини таъкидлаб. "Афсуски, икки киши ҳалок бўлди", – дейди у.

Маълумотга кўра, отишмада гумонланувчи қўлга олинди. Полиция вакилининг таъкидлашича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларида унинг шериклари борлигига ишониш учун асос йўқ. 

Воқеа юзасидан ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар