АсосийSport

Боксчиларимиз жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлашди

'Боксчиларимиз жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлашди'ning rasmi

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақада ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб баҳсга киришган Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) дастлабки баҳсни ишончли ўтказди.

Ирландиялик Брендан Маккивига қарши рингга кўтарилган фарғоналик боксчимиз жанг давомида тўлиқ устунлигини намойиш этди. Якунда бу ҳакамларнинг қарорида ҳам акс этиб, Мўйдинхўжаевнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси эълон қилинди. Ҳамюртимиз кейинги босқичда фаластинлик Харарага қарши баҳс олиб боради.

    Бошқа янгиликлар