22 октябрь куни Халқаро медиа-холлда “Сайлов – 2021” танловининг охирги босқич ғолибларини аниқлаш ва уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маълумот учун, 21 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, МСК Матбуот маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Халқаро пресс-клуб ҳамда “УзРепорт” ТВ телеканали ҳамкорлигида “Сайлов – 2021” видеороликлар танлови эълон қилинган эди.
Ушбу танов ғолиблари маҳсус диплом ва ҳамда турли миқдордаги пул маблағлари билан тақдирланди:
1-ўрин учун – 20 млн сўм;
2-ўрин учун – 15 млн сўм;
3-ўрин учун – 10 млн сўм.
Асосий номинациялар бўйича ғолиблар:
"Энг яхши информацион ролик"
1 – ўрин Элёр Тўлаганов
2 – ўрин Илҳомжон Ҳайдаров
3 – ўрин Зиёвуддин Азизуллаев
"Энг яхши саҳналаштирилган ролик"
1 – ўрин Маҳлиё Асқаралиева
2 – ўрин Орифжон Собиров
3 – ўрин Дилшод Ибрагимов
"Энг яхши анимацион ролик"
1 – ўрин Зафарбек Эминов
2 – ўрин Козим Исломов
3 – ўрин Наргиза Юнусова
"Мухлислар эътирофи" номинацияси бўйича
1 – ўрин Маъмуржон Эргашев
2 – ўрин Дилшода Шермуҳаммаедова
3 – ўрин Равшан Нурназаров
Тақдирлаш маросимидан сўнг қатнашчилар учун концерт дастури намойиш қилинди.






