АсосийJinoyat

Марғилонда фуқаро “аукцион” дан арзон ер оламан деб миллионларга "чув" тушди

'Марғилонда фуқаро “аукцион” дан арзон ер оламан деб миллионларга "чув" тушди'ning rasmi

Марғилон шаҳрида18 октябрь куни фуқаро Д.Н М.А.ни ишончига кириб, “Аукцион” савдосидан арзон ер майдони олиб беришини айтиб, 60.000.000 сўм пулларини олиб, ваъдасини бажармай ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
 

    Бошқа янгиликлар