ЎзЭОАВМАнинг Халқаро медиа холлида Коррупсияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги: Ўзбекистон тажрибаси ва хориж амалиёти” мавзусидаги давра суҳбатида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси ҳокимлар ҳақида гапирди.
— Амалдорлар, давлат хизматчилари айниқса ҳокимларга нисбатан коррупционер деб қараш тез-тез учраб туради. Мен ҳокимларнинг ёнини олмоқчи эмасман. Коррупцион жиноятларнинг статистикасини оладиган бўлсак, ҳокимликларда ҳам бундай жиноятлар бўлиши мумкин, аммо бу ҳамма коррупцион ҳолатлар ҳокимликлар томонидан амалга ошириляпти, дегани эмас.
Журналистлар ва блогерлардан уларга нисбатан асоссиз тамғалар қўйишда эҳтиёт бўлишларини сўрардим. Чунки бу ҳам қонуний, ҳам инсонпарварлик жиҳатларига тўғри келмайди,- деди Акмал Бурхонов.






