ЎзЭОАВМАнинг Халқаро медиа холлида Коррупсияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги: Ўзбекистон тажрибаси ва хориж амалиёти” мавзусидаги давра суҳбатида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси яқинда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларига нима учун ҳокимлар раис бўлганини изоҳлади:
— Бу кенгашлар коррупцияга қарши курашувчи орган эмас. Ижтимоий тармоқларда "Қандай қилиб ўзи ҳоким бўла туриб, назорат қилади?" деган фикрлар пайдо бўлди. Ушбу кенгашнинг асосий мақсади ҳудуддаги коррупцион ҳолатларни бартараф этиш. Кенгаш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги олдида маълумот бериб борувчи идоралараро коллегиал орган сифатида ташкил этилган.






