"UzAuto Motors” АЖ “Зомин-Автосавдо” МЧЖ билан дилерлик келушувидаги бир қатор қоидабузарликлар сабаб шартномани бекор қилганлигини маълум қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
“UzAuto Motors” АЖ томонидан Жиззахда жойлашган “Зомин-Автосавдо” МЧЖда ўтказилган мониторинг натижасида Дилер корхонаси томонидан тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳамда дилерлик келишувининг қатор бандлари қўпол равишда бузилганлик ҳолатлари аниқланган.
“Зомин-Автосавдо” МЧЖ ва мижозлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича Дилернинг мижозлар олдидаги мажбуриятларини Компания ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини кафолатлайди.
Маълум қилинишича, компания Дилерлик тармоқлари фаолиятида йўл қўйилаётган камчилик ва қоидабузарликларни аниқлашда давом этади.
Агарда дилерлик марказлари томонидан автомобил харид қилиш боғлиқ жараёнда қўшимча пул талаб қилинса, сиздан компаниянинг “call-center” рақамига - 78 141 77 77 мурожаат қилиш сўралмоқда.






