Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияга ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган эди.
Бугун терма жамоамиз йиғин доирасида Иорданияга қарши майдонга тушди. Учрашув 3:0 ҳисобида мезбон Иордания терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз октябрь ойидаги ўқув-йиғин машғлуотларини якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 октябрь куни Малайзияга қарши тўп суриб, 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган эди.
Ўзбекистон - Иордания 0:3
Голлар: Фаисал Баҳа (30), Ал Насиб Абдуллох (56) Ҳамза Ал Дардур (83)
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Ислом Қобилов (Абдулла Абдуллаев, 46), Достон Турсунов (Ҳусниддин Алиқулов, 60), ИброҳимҲалил Йўлдошев (Фаррух Сайфиев, 60), Достонбек Ҳамдамов (Азизбек Амонов, 46), Ойбек Бозров (Игорь Сергеев, 60), Элдор Шомуродов (Азизбек Ғаниев, 73).
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади






