Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги делегацияси Словенияда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида Словения Республикаси Коррупциянинг олдини олиш комиссияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Словения Республикаси Коррупцияни олдини олиш комиссияси ўртасидаги ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум имзоланди. Томонлар кадрлар малакасини ошириш юзасидан тадбирлар ташкил этиш, тажриба алмашиш, коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ахборот алмашиш, икки давлат коррупцияга қарши курашиш органлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.






