АсосийDunyo

Германияда ҳалол маҳсулотлар бозори очилди

'Германияда ҳалол маҳсулотлар бозори очилди'ning rasmi

Германиянинг Кёльн шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон озиқ-овқат ва ичимликлар ярмаркасида ҳалол маҳсулотлар бозорига йўналтирилган форматда Anuga Halal Market бозори ташкил этилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.  

Қайд этилишича, ҳалол бозор ҳам қийинчилик, ҳам янги имкониятни ўзида намоён қилади.

Хабарда айтилишича, ҳалол маҳсулотларнинг зарур шаффофлиги ва саноатлашуви Германияда яшовчи беш миллиондан ортиқ ва Европа бўйлаб 50 миллиондан ортиқ мусулмонларнинг хавфсизлиги ва сифат талабларига жавоб берадиган сертификатлашни талаб қилади.

Шунингдек, 2021 йилнинг 9 октябридан 13 октябрига қадар чакана савдо шохобчаларида бўлиб ўтадиган Anuga Halal Market бозори гўшт ва сут маҳсулотларидан тортиб музлатилган озиқ-овқат, ширинлик ва яхна овқатларгача бўлган ҳалол секторнинг бутун таклифини қамраб олади.

Шу жумладан, Islam.ru хабарига кўра, махсус кўргазма озиқ-овқат чакана савдоси вакилларига ҳалол маҳсулотларнинг ассортименти билан танишиб чиқиш имконини беради.

Бошқа янгиликлар