АсосийJamiyat

Сурхондарёда 3 та янги олийгоҳ ташкил этилади

'Сурхондарёда 3 та янги олийгоҳ ташкил этилади'ning rasmi

Келгуси 5 йилда Сурхондарё вилоятида 47 та давлат ва хусусий шериклик асосидаги 758 та оилавий боғча очилади, 75 та давлат боғчаси таъмирланади. Ушбу ишларга бюджетдан 700 миллиард сўм  ажратилади. Шунингдек, 96 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилади. 21 та янги мактаб ва 358 та мактабларда янги бинолар қурилади, 116 та мактаб мукаммал таъмирланади. Бу ҳақда бугун, 8 октябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг сурхондарёлик сайловчилар билан Термиз шаҳридаги “Муз саройи” комплексида бўлиб ўтаётган учрашувида маълум қилинди. 

"Шу орқали Сурхондарёда  мактаб филиали деган эскилик сарқитидан бутунлай халос бўламиз.

Сурхондарё мактабларида 320 та спорт ва 311 та маърифат заллари бунёд этилади ва тўлиқ жиҳозланади.

389 та компьютер синфхоналари, 741 та технология устахоналари ва 776 та мактаб кутубхоналари жиҳозланади ва замонавий адабиётлар билан таъминланади.

Қумқўрғон, Олтинсой, Бандихон туманлари ва Термиз шаҳрида Ай-Ти, математика, кимё-биология фанларига ихтисослашган 19 та мактаб ташкил этилади.

Олий таълим қамрови 25 фоиздан 50 фоизга етказилади. Бунинг учун вилоятда 3 та янги олийгоҳ ташкил этилади", - деди давлат раҳбари.

 

    Бошқа янгиликлар