АсосийJamiyat

Фарғонада тадбиркорга дилерликни ваъда қилган фирибгар ушланди

'Фарғонада тадбиркорга дилерликни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда. 

Унда, фуқаро Қ.З. тадбиркор С.нинг ишончига кириб, унга “FLASH” энергетик ичимлиги дилерлигини ва катта миқдордаги ичимликларни олиб беришни ваъда қилиб, тадбиркорнинг 189,6 млн сўм ва 7 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар