Москва шаҳрида қурилаётган “Москва-Сити” осмонўпар биносининг 84-қаватидан ўзини ташлаган эркакнинг шахси аниқланди. Бу ҳақда “Sputnik” нашри хабар бермоқда.
Москва шаҳри ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг маълумотига кўра, вафот этган шахс 1994 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. У “Москва-Сити” мажмуасида қурилиш фирмаси томонидан ёлланма ишчи сифатида фаолият юритган. Унинг ўлими ўз жонига қасд қилиш сифатида тасниф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз,бугун 13 апрель куни “Москва-Сити” биноси ёнидан ишчилардан бирининг жасади топилган эди.





