Чоршанба куни Москва шаҳрининг “Москва-Сити” марказидаги минорадан йиқилган эркак ҳалок бўлди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Воқеа Москва шаҳрининг Пресненская набережная кўчасидаги 10-уйда содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг ўлимини тасдиқлади.
Айни пайтда полиция томонидан ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.





