АсосийJamiyat

Чилонзорда кўп қаватли уйдаги портлаш бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди

'Чилонзорда кўп қаватли уйдаги портлаш бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, кеча, 3 октябр куни соат 22:13 да пойтахтнинг Чилонзор туманининг еттинчи кварталида жойлашган 59-уйда газдан портлаш содир бўлди

Ҳолат юзасидан ФВВ тақдим этган дастлабки маълумотларига кўра, қурбонлар йўқ, 17 нафар уйи шикастланган фуқаролар вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилган. 

"Ҳудудгаз" изоҳига кўра, бу уй қурилиши ҳали якунланмаган бўлган ва фойдаланишга топширилмаган.

«Уй қурилиши ҳали тугалланмаганлиги ва янги бино фойдаланишга топширилмаганлиги сабабли, газ таъминоти ташкилотлари томонидан газни улашга рухсат берилмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, хонадон эгаси уйни газлаштириш бўйича пайвандлаш ишларини олиб бориш учун пайвандчини жалб қилган ва газ таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан уланган», дейилади маълумотда.

Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «б» банди («Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди. Текширув олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар