Сал аввал Япониянинг Бош вазир Ёшихиде Суга раҳбарлигидаги ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиққани хабар қилинган эди.
Айни пайтда Риа Новостининг хабар беришича, Япония ҳукмрон Либерал -демократик партияси раҳбари, илгари ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган Фумио Кишида мамлакатнинг 100-бош вазири этиб сайланди.
Овоз тўғридан-тўғри эфирга узатилди. У тақдим этилган 458 бюллетеннинг 311 тасида қўллаб -қувватланди.
Маълум қилинишича, бу лавозим кўпчилик овоз билан сайланади. Ҳар бир сиёсий ҳаракат ўз номзодини кўрсатади.






