Китоб тумани "Гўдаклар уйи" ёпилди-ми? Ижтимоий тармоқларда тарқалган шу билан боғлиқ хабарларга туман ҳокимлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
"Шу кунларда аҳоли орасида Китоб туманида жойлашган вилоят миқёсидаги "Гўдаклар уйи"нинг ёпилиши билан боғлиқ турли миш-мишлар тарқалмоқда. Китоб тумани ҳокимлиги бу ҳолатга аниқлик киритиб, шуни маълум қиладики, ҳозирда бу бўйича ҳеч қандай расмий қарор ёки топшириқ қабул қилинмаган. Шундай экан, фуқароларимиздан асоссиз гап-сўзларга ишонмасликлари сўралади", – дейилади хабарда.






