Тошкентдаги Инха университети 11 дан 13 ёшгача бўлган болалар учун мобил иловаларни дастурлаш бўйича янги курсларни бошлади.
2015 йилнинг ёз ойларида Инха болаларни визуал дастурлаш бўйича Codecraft лойиҳасини ишга туширган эди. Ўқув курслар доирасида болалар Scratch 2 тили базасида дастурлаш асосларига ўқитилди. Яқинда IUT Advanced Scratch 2 курсларини йўлга қўйди.
Янги курс Codecraft лойиҳасининг давоми саналади, аммо шу билан бирга лойиҳани янги даражага чиқаради. Мазкур курслар доирасида иштирокчилар Android платформасида мобил иловаларни дастурлашни ўрганади.
Codecraft лойиҳаси раҳбари Фарҳод Мусаевнинг айтишича, 15 нафар ўқувчи биринчи курсда иштирок этади.





