АсосийJamiyat

Сурхондарёда катта тезликда ҳаракатланган "Тико" 4 ёшли қизчани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

'Сурхондарёда катта тезликда ҳаракатланган "Тико" 4 ёшли қизчани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида 4 ёшли қизалоқ тико уриб юборишидан вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа 4 август куни туманнинг “Боғистон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4-Н-16 автомобил йўлининг 7-километрида содир бўлган. Бошқа шахсга тегишли Тиcўни ишончномасиз, катта тезликда ҳайдаб кетаётган 22 ёшли йигит йўлни кесиб ўтаётган қизчани уриб юборган.

Оқибатда қизалоқ олган оғир тан жароҳатларида туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган.

Хабарда айтилишича, вафот этган қизалоқ ҳодиса содир бўлган маҳаллада холасининг уйига меҳмонга келган бўлган. У қаровсиз қолиб кетиши оқибатида автомобил йўлига чиқиб кетган. Ҳайдовчи эса малакасизлиги, машинада белгиланган тезликдан ортиқ ҳаракатлангани оқибатида ушбу ЙТҲ содир бўлган.

Бошқа янгиликлар