“Туркистон” саройида 29 март куни “Намунали милиция таянч пункти” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танловнинг мамлакат босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичларида ғолиб бўлган 14 милиция таянч пункти иштирок этди.
Танлов якунига кўра Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани “Истиқлол” маҳалласидаги 294-сонли, Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Далварзин” маҳалласидаги 194-сонли, Бухоро вилояти Ромитан тумани “Ромитан” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 94-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани “Қилчиноқ” овулидаги 199-сонли милиция таянч пунктлари ғолибликни қўлга киритди.
Ғолибларга “Matiz” автомобиллари топширилди.
Танловда бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, улар муносиб тақдирланди.





