АсосийShou-biznes

Муқаддас Саъдуллаеванинг турмуш ўртоғи билан "айтишув"идан муносабатлари бузилгани маълум бўлди

Актриса Муқаддас Саъдуллаеванинг турмуши дарз кетгани ҳақида тасдиқланмаган бўлса-да, турли гап-сўзлар болалаётганди.

Instagram ижтимоий тармоғида фаол бўлган актриса турмуш ўртоғи билан боғлиқ саволларга жавоб беришдан ўзини олиб қочаётганди. Бироқ ушбу ижтимоий тармоқдаги @mashhur_yulduzlar_oilasi саҳифасидаги сурат ҳамда Муқаддас Саъдуллаева ва Санжар Ғаниевларнинг ўзаро “айтишув”ларидан  уларнинг муносабатлари бузилгани маълум бўлиб қолди, деб ёзади “Uz24.uz”. 

Аниқроғи, саҳифага Санжар Ғаниев қизи Саъдияхон билан тушган сурати жойланди. Сурат бу ёш оилага бахт тилаклари билан ҳамда “улар бирга яшамайди”, деган изоҳлар билан тўлиб-тошди. Изоҳларга Санжар Ғаниевнинг ўзи ҳам қўшилди ва ўз саҳифасидан “Қизини кўрди дегани – оиласига қайтди, дегани эмас. Оила йўқ!”, – деб ёзди.

Актриса Муқаддас Саъдуллаева ҳам бу гапларга чидаб туролмади ва  турмуш ўртоғининг гапига жавоб қайтарди: “Яшамасликка етарли сабаб ҳам йўқ. Эркак киши масъулиятли бўлиши керак. Одам фарзандининг тақдирига бир ўзи курашгани бир тийин экан... Болам учун шунча курашиб адашибман. Сиз Саъдияга нолойиқсиз!” – деб гап-сўзларга нуқта қўйди.

Актриса яқинда газеталардан бирига берган интервьюсида ота-онасиникидек муҳаббат унга насиб этмаганини айтиб ўтганди

Маълумот учун, Муқаддас Саъдуллаева Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаеваларнинг кенжа қизидир.

    Бошқа янгиликлар