АсосийSUG'DIYONA

Янги Зеландияда ўтказилган ов фестивалида 10 мингта қуён ўлдирилди

Янги Зеландияда Пасха байрами муносабати билан ўтказилган ов фестивали доирасида 10 мингтага яқин қуён ўлдирилган, деб хабар беради “Gazeta.ru”.

Ов фестивалида 300 нафардан ортиқ овчилар қатнашган. 

“Бу ўта қувончли ҳодиса. Овчилар туни билан ухламайди”,—дейди фестиваль ташкилотчиси.

Маълум бўлишича, мазкур тадбир мамлакатда 25 йилдан бери ўтказилади ва фермерлар ерини зараркунандалардан тозалашга ёрдам беради.

Фестиваль ташкилотчиларининг маълум қилишича, ўтган йилларда ҳайвонларни муҳофаза қилиш ташкилотлари мазкур акцияга қаршилик кўрсатишган эди. Бироқ бу йил бундай ҳол кузатилмаган.

Бошқа янгиликлар