АсосийShou-biznes

Баҳром Назаровнинг ҳаёти “Остона ҳатлаб” клипи ғоясига асос бўлдими? (Видео)

Илк бор Баҳром Назаровнинг “Шукрона” деб номланган концерт дастурида жаранг сочган “Остона ҳатлаб” деб номланган қўшиғига видео кетма-кетлик суратга олинди.  

Мазкур тарона Назаровнинг овоз имкониятларини яна бир карра очиб берган, қўшиқ умидли ошиқ тилидан ўз севган ёрига муҳаббатини тараннум қилади. 

“Остона ҳатлаб” қўшиғининг сўзи Мирзо Кенжа қаламига мансуб бўлиб, мусиқаси эса Нодир Умаров томонидан яратилган. 

Клип ғояси Ойбек Алиев ҳамда Фарҳод Бадаловга тегишли. Ушбу клипдаги воқеага ёндош ҳодиса хонанда Баҳром Назаровнинг ҳам ҳаётида бўлиб ўтган эди. Бу ҳақида хонанданинг ўзи илк концерт дастурида айтиб берганди. 

Хонандани яна бир видео кетма-кетлик билан табриклаймиз. Марҳамат уни томоша қилиб тугал баҳони ўзингиз беринг.

    Бошқа янгиликлар