АсосийShou-biznes

Шаҳзода: “Болалигимда ўзимдан уялардим”

“Болалигимни ўзгача ҳаяжон ва энтикиш билан эслайман. Фарғонада дунёга келган бўлсам-да, болалигим Москва шаҳрида ўтди. Отам фалсафа фанлари доктори, онам эса рус тили ўқитувчиси эди. Ростини айтсам болалигимда қўнғир соч ва лўппигина ёноқларимдан уялардим”, – дея ҳикоя қилади Шаҳзода “7Х7” газетасининг “Сирли мактуб” лойиҳасида .

“Тўққиз ёшимгача оиламиз Москвада яшади, ундан сўнг ҳаммамиз Тошкентга кўчиб келганмиз. Болалигимдан мусиқага жуда қизиқардим. Вокал дарсларига бориш, қўшиқ айтиш жону дилим эди.  Шу билан бирга рус тили, адабиёт каби фанларга қизиқардим. Математика, алгебрани эса умуман хушламасдим. Яқинларим илм билан шуғулланишимни исташганди. Бироқ мен санъатни танладим. Ўйлайманки, ички ҳиссиётларим мени алдамади. Санъат менга керак, мен ҳам ўзбек санъати учун керакли хонанда бўлишга астойдил интиляпман”

    Бошқа янгиликлар