Тарихдан бизга яхши маълумки, инсонлар романтик қаҳрамонликларни амалга ошириш учун кўплаб ажойиб ва телбанамо ҳаракатларни бажаришган.
Орамизда муҳаббат сабаб соғлигидан, бойлигидан, амал курсисидан, ҳаттоки жонидан кечишга ҳам рози бўлган инсонлар мавжуд. Қуйида сизларга энг таъсирли ва ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширган инсонлар муҳаббати тарихи тўғрисида маълумот берамиз. Уларни ўқиб, балки романтикага бошқача кўз билан қарашни истаб қоларсиз.
100 килограммли атиргул ёмғири
Бир куни бразилиялик қиз осмонга қараса, сув томчилари эмас, ҳақиқий атиргул ёғаётган экан. Маълум бўлишича, уни ҳаддан ортиқ севиб қолган йигит шу йўл билан муҳаббатини изҳор этмоқчи бўлган. У қизнинг уйи томи устидан 100 килограмм атиргул ёғдирган.
Муҳаббат — Пикадилланинг асосий янгилиги
Лондонлик Клерк исмли йигит бор жамғармасини чиройли муҳаббат изҳори учун сарфлаган. 4 соат давомида, ҳар 2 дақиқада унинг муҳаббат изҳори акс этган сўзлари Пикадилланинг янгиликлари бериб бориладиган таблода акс этиб турган.
Марокашдан Италиягача пиёда
Италиялик Виктория Марокашга дам олишга келганда Паскаль исмли француз йигитини учратади. Йигит қизни бир кўришда севиб қолади. Дам олиш муддати тугагач, қиз ватанига қайтиб кетади. Паскаль ҳис-туйғуларининг ҳақиқий экалигини исботлаш мақсадида Италияга бориш учун пиёда йўлга чиқади. У 2700 километр йўлни пиёда босиб ўтиб, 7 жуфт пойабзални йиртади. Унинг бундай қийинчиликлар билан манзилга етиб келганини кўрган Виктория турмушга чиқишга рози бўлади.
Муҳаббатни тахтдан афзал кўрган инсон
У бор-йўғи 326 кунгина подшоҳлик қилди. Оддий америкалик қиз билан бўлган учрашув унинг ҳаётини алғов-далғов қилди. Йигит нима бўлган тақдирда ҳам қиз билан ҳаётини боғлашга қарор қилди. Аммо қироллик оиласи унинг бу ҳаракатини қоралаб, йигитдан юз ўгиради. Йигит тахтдан воз кечиб, қийинчилик билан эришган бахтларига ҳеч ким чанг солмаслиги, синчков одамлар назаридан узоқ бўлиш мақсадида севган қизи билан Булон ўрмонидан макон топади. Улар бир лаҳза бўлса-да, бир-бирларидан ажрамаган ҳолда узлатда умр кечиришган.
“Тез ёрдам” сиренаси остида куйланган муҳаббат
Топқир италиялик йигит севгилисининг деразаси тагида серенада куйлаш мақсадида “Тез ёрдам” машинасини олиб қочиб кетади. Аммо қўшнилар унинг бу ҳаракатни муносиб баҳоламай, дарҳол полиция чақиришади. “Нима учун машинани олиб қочдингиз?” деган саволга, серенада ижро этиш учун мусиқа керак бўлишини, аммо у бирорта мусиқа асбобини чалишни билмаслигини айтган.
Тоғдан макон топганлар
Хитойнинг чекка қишлоғида яшовчи 19 ёшли йигит ўзидан 10 ёш катта бева аёлни севиб қолади. Аммо йигитнинг бу танлови ота-онасини ғазабга келтиради, улар бу ҳақда эшитишни ҳам исташмайди. Қишлоқда ҳамма улардан юз ўгиради. Бироқ йигит бундан тушкунликка тушмайди, севгилисига тоққа қочиб кетишни таклиф қилади. Аёл ҳам бу таклифга рози бўлади. Улар тоғдаги ғордан макон топишади. Бу жуфтлик мана 50 йилдирки, ҳамон тоғда бахтли ҳаёт кечирмоқда.
Гуллардан чизилган портрет
Романтик жўшқинлик нафақат эркакларга, балки аёлларга ҳам хосдир. Америкалик рассом қиз 245 кун давомида ёқтирган йигитининг ҳовлисига гул ўтқазиб, парваришлайди. У буларнинг барчасини йигит бир кун уйғониб, тонгда гуллардан чизилган портретини кўриб, қувониши учун амалга оширади.
Бир бўса учун миллион атиргул
Рассом Нико Пиросмани афишада қўшиқчи ва раққоса Маргарита Да Севернинг суратини кўриб қолиб, телбаларча севиб қолади. Концертга киргач, аёлнинг қўшиқлари унга қаттиқ таъсир қилади ва туғилган кунида Пиросмани мол-мулкини, уйини сотиб, бор пулига шаҳардаги барча атиргулларни сотиб олади. Бу атиргулларни 9 та аравага юклаб, Маргаританинг уйига юборади. Афсоналарга кўра, атиргулларни кўрган Маргарита рассомга бўса ҳадя этган.
Қонунни бузиб...
Колин исмли ёш йигит автоинспектор бўлиб ишловчи қизни севиб қолади, аммо қиз унга заррача парво қилмайди. Аммо Колин шунчаки таслим бўлишни истамайди. У севган қизи машинаси ёнига келиб, уни жаримага тортиши учун қайта-қайта қонунбузарликлар содир этади. У шу йўл билан мақсадига етади, полиция ходими қонунбузарнинг рафиқасига айланади. Албатта, қизнинг муҳаббатини қозонгунга қадар Колин 110 соат жамоат ишига жалб этилиб, барча жарималарни тўлаган.
Кинодаги муҳаббат
Катта шаҳарлардан бирида 8 март куни эркакларни ўзига хос табрикка илҳомлантириш мақсадида кичкина тажриба ўтказилади. Ўз севгилиси учун эркакларнинг қандай қаҳрамонлик кўрсатишлари мумкинлиги билиш мақсадида шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирига “Рафаэлло”нинг ғалати киоскаси ўрнатилади ва бу шундай таассурот қолдирувчи натижа кўрсатди:














