АсосийJamiyat

Ўзбекистонда тўртта янги логистика маркази ташкил этилади

Мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш, бирламчи ишлов бериш, экспортга тайёрлаш ва транспортировка қилиш ишларини комплекс бажариш мақсадида жорий йилда тўртта логистика маркази ташкил этилади. Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бу борадаги ишлар бошлаб юборилди. 

Миллий матбуот марказида “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда батафсил маълумот берилди. 

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси раиси ўринбосари Равшан Ҳамидбековнинг маълум қилишича, логистика марказларида сервис ва ҳуқуқий хизматлар йўлга қўйилади. Экспорт учун керакли бўлган барча ҳужжатлар шу ерда тайёрланади. Бу марказлар таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар фаолият юритади.

    Бошқа янгиликлар