АсосийShou-biznes

Муниса Ризаева альбом тақдимот маросимида мухлисларини синовдан ўтказди

Хонанда Муниса Ризаева ўзининг навбатдаги “Юрак” номли альбомининг тақдимотини ўтказди. Мазкур тақдимотда хонанданинг ашаддий мухлислари, яқинлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди, деб хабар беради “popcorn.uz”.

Тадбирни бошловчи Даврон Кабулов олиб борди. Тақдимот бошида Муниса  Ризаева мазкур альбом ҳақида сўзлаб берди:

  

— 24 та қўшиғимдан иборат бўлган бу альбом менинг 3-альбомим бўлиб, уни “Юрак” деб номладик. Унда бир қатор мухлислар севган қўшиқлар жой олган.

Шундан сўнг, Даврон Кабулов мухлислар ўртасида кичик танлов эълон қилди. Унга кўра икки мухлис хонанданинг суратини чизиш керак эди. Бу вақт оралиғида эса Муниса Ризаева кутилмаган туҳфасини мухлисларга тақдим этди. Яъни жонли ижрода қўшиқ куйлаб берди. Бу қисқа фурсатда мухлислар суратларни чизиб бўлишди ва ғолиблар аниқланиб, уларга эсталик совғалари тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар