АсосийJamiyat

Наманганда Дамас ҳайдовчиси 57 ёшли пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган

'Наманганда Дамас ҳайдовчиси 57 ёшли пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган'ning rasmi

2021 йил 5 июль куни соат 19:00 ларда, Тўрақўрғон-Калвак-Бураматут йўлининг 7 км.да, Калвак МФЙ ҳудудида, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, йўлни ўнг томонида кетаётган пиёда, Тўрақўрғон туманида яшаган, 1964 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 5 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бошқа янгиликлар