АсосийDunyo

Ростовда ҳалокатга учраган самолёт “қора қутиси”дан дастлабки хабар олинди

Халқаро авиация қўмитаси мутахассислари Ростов-Дон аэропортида шанба куни ҳалокатга учраган Boeing 737 самолётининг “қора қутиси”даги хабардан нусха олди. 

Овоз ёзувчи ускуна жиддий зарарлангани сабабли, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Экспертлар авиаҳалокатга уч нарса сабаб бўлганини тахмин қилишмоқда: об-ҳаво шароитининг ноқулайлиги, учувчининг хатоси ва техник носозлик. 

Ҳалок бўлган 51 йўловчининг қариндошлари ДНК экспертизаси учун қон топширган. Ҳалокат содир бўлган кундан бери шаҳар аҳолиси Ростов-Дон аэропортига гуллар, ўйинчоқлар, таъзия изҳорлари ёзилган откриткалар келтиришда давом этмоқда. 

Душанба куни эрталабдан аэропорт иш бошлади. Парвоз қилиш полосаси тозаланиб, илк ФВВ самолёти Ростов-Донга қўнди.

    Бошқа янгиликлар