Колумбиялик Оскар Васкес Моралесни шифохонага жойлаштириш учун 20 киши ва ўт ўчирувчи машина иштирок этди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.
Оскар Васкес Моралеснинг тана вазни 400 килограмдан ортиқ. У носоғлом озиқ-овқатлар истеъмолига ружу қўйгани сабаб, ортиқча вазн тўплаган.

Пальмир шаҳрида яшовчи бу фуқарога шифокорлар унинг ҳаёти хавф остида эканлигини айтишди. Шундан сўнг у клиникага ётиб даволанишга ва ортиқча вазндан халос бўлишга қарор қилди.
Моралес ўзгаларининг кўмагисиз уйидан ташқарига чиқолмасди. Унинг муаммолари маҳаллий ўт ўчирувчиларни ҳам бефарқ қолдирмади. Айнан улар туфайли Моралес тиббий муассасага етиб олди.
Эндиликда у билан терапевт, диетолог ва психолог ишлайди. Шунингдек, Моралес бир нечта жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. У ҳеч бўлмаса тўрт йилда 300 килограмм вазн йўқотишга умид қилмоқда.





