АсосийDunyo

Ростовда қулаган Boeing самолётининг штурвали музлаб қолган бўлиши мумкин

Парвоз вақтида рул бошқариш тизимининг ишламай қолиши кўп ҳолларда ҳалокатга сабаб бўлади. 

Росавиациянинг маълумот беришича, 2013 йил 17 ноябрида Boeing 737 самолётининг Қозонда рўй берган авиаҳалокатига ҳам айнан шу ҳолат сабаб бўлган, дея хабар берди “Ria.ru” нашри.

FlyDubai авиакомпаниясининг самолёти Ростов -Дон аэропортига қўнаётганда ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши оқибатида рули музлаб, қотиб қолган. Шу сабабли Халқаро авиация қўмитаси 2015 йилда Россия Федерациясида Boeing 737 самолёти таркибига кирувчи барча самолётлар ҳаракатини тўхтатган эди. 

Аммо орадан кўп вақт ўтмай, самолётлар ҳаракати тўхталигани ҳақидаги хабар-сертификатни орқага қайтариш сўралган ва ўрнига имзо чекилмаган бошқа хат юборилган, дея хабар берди Росавиация. 

Тергов қўмитаси ҳалокатга уч нарса сабаб бўлганини тахмин қилмоқда: техник носозлик, ёмон об-ҳаво шароити ва экипажнинг хатоси.

    Бошқа янгиликлар