АсосийShou-biznes

Самарқандда ўзбек миллий кино санъати фестивали ниҳоясига етди

Самарқандда Наврўз байрами муносабати билан ўзбек миллий кино санъати фестивали бўлиб ўтди. 

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда юртимиздаги таниқли кино ва театр актёрлари, режиссёрлар, санъатшунослар иштирок этди. 

Кинофестиваль доирасида жойларда ўтказилган учрашувларда томошабинлар ёшларни турли ёт ғоя ва иллатлардан асрашга қаратилган бадиий фильмлар ҳақида ўз фикрини билдириб, янги таклиф ва ғоялари билан ўртоқлашди.

Фестиваль иштирокчилари вилоятдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, маҳаллалар, кинотеатрларда ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказди. Самарқанд шаҳридаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида режиссёр З.Мусоқовнинг “Хазонрезги” бадиий фильми тақдимоти бўлиб ўтди. 

Фестиваль кунларида меҳмонлар Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқларида ўтказилган Наврўз сайилларида қатнашди. 

 

    Бошқа янгиликлар