АсосийDunyo

Ростовдаги “Боинг”: Сирли ўзбек учувчиси ҳақида гапирилмаяпти

19 март куни Ростов-Донда 62 нафар йўловчининг ҳаётига зомин бўлган “Боинг” авиаҳалокати сабаблари тўғрисида РФ транспорт вазири Максим Соколов сўзлаб берди.

Вазир ўз сухбатида айни дамда Тергов қўмитаси ҳамда Халқаро авиация қўмитасининг махсус комиссияси ушбу ҳалокатга сабаб бўлган барча ҳолатларни текшириб чиқаётганини маълум қилди. Самолётнинг икки қора қутиси ҳам топилган, учувчилар ва диспетчерларнинг мулоқотлари ўрганилиб, тегишли хулосаларга келинади.

Журналистнинг об-ҳаво шу қадар ёмон шароитда нима сабабдан Ростов-Дондаги аэропорт вақтинчалик ёпилмагани ҳақидаги саволга, аэропорт штат режимида ишлаган дея жавоб қайтарди. Шунингдек у шамол кучи ва кўриниш ҳаво кемаларининг учиши ва қўнишига имкон берадиган даражада эканлигини айтиб ўтган.

- Интернетда ва ахборот агентликларнинг хабарларида FlyDubai лайнери Ростов устида айланаётган бир вақтда, мазкур аэропортга Ўзбекистондан парвоз амалга оширган учувчи йўловчиларни тушириб, яна йўловчи олиб қайтишга улгурилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шу ростми?

- Парвозлар ва аэропорт фаолияти тўғрисидаги маъумотлар ўрганилмоқда, уларнинг хулосалари чиқарилгандан сўнггина бирор маълумот берилиши мумкин.

- Сиз шу ҳақда эшитганмидингиз? Ўша вақтда Ростовдаги аэропортда нималар бўлаётгани одамлар учун қизиқ. Аҳвол шу қадар ёмонмиди ёки малакали учувчилар бемалол парвоз ва қўниш амалга ошириши мумкинмиди?

- У ерда ҳар хил қарорлар қабул қилинган. Улар ҳар хил ҳаво кемалари командирлари томонидан қабул қилинган. Аммо умуман олганда, шамол ва кўримлилик даражаси кўрсаткичлари аэропорт ҳаво кемаларини қабул қила олиши ва муаммолар бўлмаганлигини кўрсатган, деб ёзади Вести.ру.

Аввалроқ FlyDubai авиакомпаниясига қарашли Boeing 737-800 самолёти ҳалокати вақтидаги видео кадрлари пайдо бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, Boeing бортида Ўзбекистон фуқароси бўлган.

    Бошқа янгиликлар