АсосийSport

Достонбек Ҳамдамов ва Жалолиддин Машарипов терма жамоа лагерини тарк этди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар аъзоси – “Бунёдкор”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов ҳамда “Пахтакор” клуби аъзоси Жалолиддин Машарипов саломатлиги борасидаги муаммолари сабаб терма жамоа лагерини тарк этди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда

Ҳамдамов даволаниш курсларига эҳтиёжи бор бўлгани сабаб терма жамоа билан машғулотларни тўхтатишига тўғри келди ва унинг ўрнига “Бунёдкор”нинг бошқа бир футболчиси – Акром Комилов мамлакат асосий жамоаси машғулотларига жалб этилди.

Жамолиддин Машариповни бўлса Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотлари давомида жароҳати безовта қилди ва унга ҳам мураббийлар штаби даволаниш учун жавоб беришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги ўйинни 24 март куни “Бунёдкор” стадионида Филиппин терма жамоасига қарши ўтказади. 

29 март куни эса айнан шу ўйингоҳда Баҳрайнга қарши майдонга тушади. Ҳар икки ўйин ҳам соат 18:00да бошланади.

    Бошқа янгиликлар