АсосийDunyo

Цукербергнинг Пекин кўчаларида югургани ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ғазаблантирди

Facebook раҳбари Марк Цукербергнинг тонгги Пекин кўчаларида чопиб кетаётган сурати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабини келтирди, деб хабар берди “lenta.ru” нашри.

Уларнинг баъзилари тадбиркорнинг соғлом турмуш тарзи олиб боришини қўллаб-қувватлаган бўлса, баъзилари уни Хитой қонунлари ва тарихини менсимаганликда айблади. Facebook раҳбари расмларга ёзган изоҳида Хитойга қайтганидан мамнунлигини, йил бошидан бери Тяньаньмэнь майдонидан Само ибодатхонасигача 100 миль (160 километрга яқин) масофани югуриб босиб ўтгани ҳақида мақтанган. Унинг гапларини ўқиган фойдаланувчилар Facebook ижтимоий тармоғи Хитойда тақиқланганидан Цукербергнинг қандай қилиб бу тармоққа сурат жойлаганидан ҳайрон бўлишди. 

“Цукерберг чопиб кетаётган майдонда 1989 йилда талабалар исёни ваҳшийларча бостирилган. У спорт билан шуғулланаётган жой демократия учун курашган талабалар қони билан суғорилган” деб ёзишди ғазабланган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари.

    Бошқа янгиликлар