Ростов-Дон яқинида қўнишни амалга ошираётган йўловчи самолёти ҳалокатга учради.
Россия ФВВ маълумотларига кўра, самолёт бортида 61 киши бўлган: 55 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Йўловчиларнинг 33 нафари аёл 18 нафари эркак ва тўрт нафари болалар. Шулардан 5 нафари чет эл фуқаролари бўлган. FlyDubai авиакомпаниясига қарашли “Боинг-737” самолёти Дубайдан қайтаётган бўлган, деб ёзади Euronews.
Ҳалокатнинг иккита асосий талқини мавжуд: ёмон об-ҳаво шароити ҳамда учувчиларнинг хатоси.
“Интерфакс” берган маълумотга кўра, самолёт учувчиси бир урунишда қўнишни амалга оширолмаган, иккинчи урунишда учиш-қўниш йўлагидан 253 метр узоқликда ҳалокатга учраган.
Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, қўниш вақтида бўрон даражасидаги кучли шамол бўлган.





