АсосийShou-biznes

“Тўйиб ухлаш учун” Москвага борган Лола Филипп Киркоровнинг концертига тушди

Хонанда Лола Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига ўзининг айни пайтда Россиянинг Москва шаҳрида эканлигини билдириб, турли суратлар жойлаб келмоқда. Фойдаланувчилар унинг Москвага келиш сабабларини сўраганида у “Ҳаво алмаштириш, ҳордиқ чиқариш, энг асосийси-тўйиб ухлаш учун” келганини айтиб ўтди.

Куни кеча Россиялик таниқли хонанда Филипп Киркоров Кремл саройида ўзининг “Мен” деб номланган шоу дастурини тақдим этди. 

Лола мазкур шоу дастурда томошабин сифатида иштирок этди ва таассуротларини Instagram`даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Аслида Филипп Киркоровнинг мухлисаси эмасман, аммо буюк Франко Драгоненинг ишларини кўриш имконини қўлдан бой бергим келмади.

Бу инсон Дю Солей цирки учун 12 та дастур, Селин Дионнинг Лас-Вегасдаги шоуси, бугун эса Филипп Киркоровнинг Москвадаги шоу дастурини саҳналаштирган. Нозик, ҳиссиётли, юқори савияда, минимал, шу билан бирга буюк, ҳатто бу концерт Киркоровнинг услубида ҳам эмасдек. Дастур учун раҳмат...”

    Бошқа янгиликлар