АсосийJamiyat

Бозорларда савдо ярмаркалари ташкил этилди

Маълумки, байрамлар арафасида мамлакатимиз бозорларида савдо ярмаркалари ташкил этиб келинади.

Ўтган йили юртимизда 12 миллион 592 минг тонна сабзавот ва картошка, 1 миллион 850 минг тонна полиз маҳсулотлари, 1 миллион 556 минг тонна узум, 2 миллион 731 минг тонна мева етиштирилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 230 корхона, 77 минг 800 тонна сиғимга эга бўлган 114 янги совутиш камераси ташкил этилди ва модернизация қилинди. Бу йил давомида аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳар деҳқон бозорларини тартибга солиш, санитария ҳолатини яхшилаш, асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархини барқарор сақлашни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар режаси асосида ташкил этилган ушбу ярмаркалар 5 апрелга қадар давом этади.

                                                               

    Бошқа янгиликлар