АсосийSport

Ўзбекистон миллий термаси Филиппин ва Баҳрайнга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 24 ва 29 март кунлари ЖЧ–2018 мусобақасига иккинчи саралаш баҳси доирасида ўтказиладиган сўнгги икки ўйинга тайёргарликни бошлади. 

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Самвел Бабаян бошчилигиидаги терма жамоа ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида ўқув машғулотларни бошлади. Ушбу ўқув машғулотлар пойтахтимиздаги City Palace меҳмонҳонасида ўтказилмоқда. 

Қайд этиш жоиз, 24 ва 29 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралашида Филиппин ва Баҳрайнга қарши майдонга чиқади. Бўлажак ҳар икки ўйин Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида, соат 18:00 да бошланади.

    Бошқа янгиликлар