АсосийShou-biznes

Россиялик актёр Сергей Безруков иккинчи марта уйланди

Россиялик актёр Сергей Безруков сценарист, режиссёр ва продюсер Анна Матисонга уйланди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.
 
Сергей ва Анна тўй маросимини ўта ёпиқ даврада ўтказди. Сергей Анна билан никоҳдан ўтгани ҳақидаги хабарни “ОК” журнали бош муҳаррири Вадим Верникка маълум қилган.
 
“Вадик, биз никоҳдан ўтдик. Аммо биз буни ҳаммага ошкор қилмаймиз. Бизга қаерда, қачон ва қандай қилиб деган саволлар билан мурожаат қилишларини истамаймиз. Биз бахтимизни асраймиз”,—деди Безруков.
 
Маълумот учун, актёр биринчи рафиқаси Ирина Безрукова билан 15 йиллик турмушдан сўнг 2015 йилда ажрашган эди.

    Бошқа янгиликлар